Демократ сенатор Крис Мерфи Доналд Трамп Эронга қарши операцияни бошлашда хато ҳисоблаганини ва энди вазиятни назорат қила олмаслигини айтди.
"Энди Трамп бу уруш устидан назоратни йўқотгани аниқ. У Эроннинг қасос олиш қобилиятини қўпол равишда нотўғри баҳолади. Минтақа бетартибликка ботиб кетди", деб ёзган у.
Сенаторнинг сўзларига кўра, Эрон дронлар, қайиқлар ва миналар ёрдамида нефть инфратузилмасига доимий ҳужумлар уюштиришга қодир ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши аллақачон нефть нархларининг ошишига олиб келмоқда. Агар бўғоз ёпиқлигича қолса, бу глобал ретсессияга олиб келиши мумкин.