Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаняҳунинг ўлимини рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Нетаняҳунинг ўлимини рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида янги видео эълон қилганди. У видеода мамлакатдаги кафелардан бирида қаҳва буюртма қилаётгани ва турли саволларга жавоб бераётгани кўринади. Бироқ интернет фойдаланувчилари видеода сунъий интеллектдан фойдаланилган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Уларнинг фикрича, видеода бир нечта шубҳали белгилар мавжуд. Масалан, кадрда кўринадиган қаҳва идиши тўла бўлса-да, у ағдарилганда ёки ҳаракатланганда ичидаги суюқлик тўкилмайди. Шунингдек, Нетаняҳу қаҳва ичаётгандек кўринса ҳам, финжондаги қаҳва миқдори камаймайди. Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар видеода Бош вазирнинг юз кўриниши унинг ҳақиқий суратларидан фарқ қилишини қайд этган.

Сўнгги кунларда Эроннинг ракета ҳужумлари фонида Нетаняҳу ҳалок бўлгани ёки жароҳат олгани ҳақидаги миш-мишлар ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 18:02. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!