Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ҳарбий салоҳияти тўлиқ йўқ қилинганини маълум қилди, бироқ мамлакат ҳали ҳам кема қатновига "нуқтали зарбалар" беришга қодирлиги ҳақида огоҳлантирди ва жаҳон етакчиларини Ҳўрмуз бўғозини қўриқлашга қўшилишга чақирди.

Америка етакчиси Truth Social тармоғидаги хабарида Хитой, Буюк Британия, Франция, Япония ва Жанубий Кореяга мурожаат қилиб, ҳарбий кемаларни ҳамкорликда патруллик қилиш учун стратегик денгиз артериясига юборишга чақирди.

"Кўплаб давлатлар, айниқса, Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпишга уриниши таъсир кўрсатаётган давлатлар бўғоз очиқ ва хавфсиз қолиши учун ҳарбий кемаларни Қўшма Штатлар билан биргаликда йўналтиради," деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Теҳроннинг асосий кучлари тор-мор этилгани ва раҳбарияти "бутунлай бошсизлантирилган" бўлса-да, кичик диверсиялар хавфи сақланиб қолмоқда.

"АҚШ кемалари Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Эрон қирғоқларини бомбардимон қилишда давом этади", — деди Доналд Трамп.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!