Бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Т. Абдижалилов (1976 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Т-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари) ва бошқалар (жами 3 киши)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
✅Суд ҳукмига кўра Т. Абдижалилов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
✅Судланувчилар А. Абдумаликов (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “UNITED JOY GROUP” МЧЖ раҳбари) ва Ш. Қўзибоев (1998 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “BARAKASINI BERSIN TOMORQA XIZMATI” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган) ҳам Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
✔️Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.