Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқандда қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг тегишли топшириғи билан республиканинг барча ҳудудларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, “Тойлоқтумангаз” ГТБ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзенергоинспексия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган рейд жараёнида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Қўрғонча” МФЙда жойлашган “С. Ш.” оилавий корхонасида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, корхона (новвойхона) эгалари яширин йўл билан табиий газ тармоғига уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажми қайта ҳисоб китоб қилинди ва етказилган зарар 1,329 миллиард сўм миқдорида ҳисобланди.

Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Киритилди: 22:30 05.01.2025. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!