АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп агар ХАМАС гаровга олинганларни озод қилмаса, минтақадаги вазият кескин тус олишини айтди.
Бу ҳақда у Мар-а-Лагодаги қароргоҳида сўзлаганида маълум қилди, деб ёзади Gazeta.ru.
“Агар мен (президентлик) идорасига келганимга қадар гаровга олинганлар қўйиб юборилмаса, Яқин Шарқда жаҳаннам ёрилиб кетади. Бу ҲАМАС учун ҳам, очиғини айтганда, ҳеч ким учун яхши бўлмайди”, - дея тан олди у.
Трамп режаларини батафсилроқ тушунтирмаслигини айтди. Вазиятни жаҳаннам деб таърифлашнинг ўзи кифоя.