Европанинг таниқли Marca нашрида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола чоп этилди.
Мақолада ҳамюртимиз Франция чемпионатининг асосий кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган.
"Бир ярим йил ичида Абдуқодир Ҳусанов Беларус чемпионатида ўйнаб, қишки мавсумда "Манчестер Сити" ҳимоясини кучайтириш ҳақида гапирилаётган номлардан бирига айланди", дейилади мақолада.
Шунингдек, ҳамюртимизнинг иккинчи қаватда юқори даражада ўйин намойиш этиши алоҳида эътироф этилган.
"Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 сари муваффақиятли одимида Абдуқодир Ҳусанов калит вазифасини ўтамоқда. У "Ланс"да ҳимоячи Кевин Дансонинг ўрнини мукаммал эгаллади. У ҳозир жуда машҳур бўлган "Чилл амаки" таърифига мос келади. Мураббийи Уилл Стилл уни уятчан инсон сифатида таърифлайди", деб ёзади нашр.
"Marca"нинг ёзишича, кийиниш хонасида уни "Қодир" деб чақиришади. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам ўйнаган отасининг изидан боради.