Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг “қора қутилари” ўрганилди ва Қозоғистонга жўнатилди

Ҳалокатга учраган AZAL самолётининг “қора қутилари” ўрганилди ва Қозоғистонга жўнатилди

Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш маркази Озарбайжон Ҳаво Йўллари (AZAL) самолётининг бортдаги ёзувларни қайд этиш мосламаларини (қора қутилари) экспертизадан ўтказишни якунлади.

Бу ҳақда ТАSS ахборот агентлиги хабар берди.

Хусусан, бу ҳақда Бразилиянинг G1 порталига юқорида тилга олинган марказ хабар берди

— Самолёт бортидаги иккита ёзувларни қайд этиш мосламаси маълумотларини олиш ва текшириш якунланди, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, О Globo газетасининг хабар беришича, марказ аллақачон Қозоғистон расмийларига тегишли маълумотларни юборган.

Эслатиб ўтамиз, Azerbaijan Airlines самолёти Ақтауда ҳалокатга учраган эди.

Самолёт бортида 67 киши, жумладан 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида 38 нафар йўловчи ҳалок бўлди.

Маълумот учун, 30 декабрь куни Қозоғистон Бразилияга бортда ёзувларни қайд этиш мосламаларини юборган.

Киритилди: 16:22 07.01.2025. Ўқилди: 1633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!