Associated Press нашри хабарига кўра, АҚШнинг Аризона штатида ўлимга ҳукм қилинган шахс тезроқ қатл қилишни сўраган.
Қайд этилишича, маҳбус Аризона Олий судига қонуний расмиятчиликларни ўтказиб юбориш ва уни расмийлар режалаштирган вақтдан эртароқ қатл этиш илтимоси билан мурожаат қилиб, аввалгидек ўлим жазосини ижро этишни талаб қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, Аарон Брайан Ганчес Аризона Олий судига февраль ойи ўрталарида қатл этилишини сўраб хат юборган. Маҳбуснинг сўзларига кўра, расмийлар ҳукм ижросини кечиктирмоқда.
Шу тариқа, икки йил олдин Аарон Брайан Ганчес суддан ўзини ўлдириш учун ордер беришни сўраган ва шу йўл билан адолатни амалга ошириш ва жабрланувчининг қариндошлари учун бу масалани ёпиш мумкинлигини айтди. Қайд этилишича, Ганчес 2002 йилда севгилисининг собиқ эрини ўлдиришда айбини тан олган.