Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга кўплаб гранд клублар қизиқиш билдираётганидан хабарингиз бор.
Мадриднинг “Реал” клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Таниқли карикатура устаси Ҳамид Саҳари Абдуқодирнинг ҳозирги ҳолатига доир янги асарини тақдим этди.
Шунингдек, 20 ёшли футболчининг трансферига "Манчестер Сити" ҳам қизиққан. Таъкидланишича, ўтган ҳафтада Англия ва Франция клублари вакиллари, футболчининг отаси Ҳикмат Ҳошимов, унинг агенти Ғайрат Хасбиуллин ва келишувда воситачи бўлиши мумкин бўлган Жорже Мендеш иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
Ҳусановни “Байер”, “Наполи”, “Ювентус”, Дортмунднинг “Боруссия”си ва “Ньюкасл” клублари ҳам кузатиб бормоқда. "Ланс" футболчини сотиш орқали 25 миллион евродан кўпроқ пул олмоқчи.