Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Индонезия 6 январ куни БРИКСга тўлақонли аъзо бўлганини маълум қилди.
2025 йилда ташкилотга Бразилия раислик қилади.
Уларнинг таъкидлашича, ҳамжамият аъзолари 2023 йил август ойида Йоханнесбург саммитида Индонезия номзодини маъқуллаган, бироқ қабулни бир йилдан кейин бўлиб ўтадиган президентлик сайловларигача қолдирган.
Бразилия ташқи ишлар вазирлиги Жануби-Шарқий Осиёдаги энг кўп аҳоли ва энг йирик иқтисодиётга эга Индонезия ташкилот талабларига тўлиқ мос келиши ва глобал жанубдаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ижобий ҳисса қўшаётганини таъкидлади.
1 январ куни Индонезия ва бошқа бир қанча давлатлар (жумладан, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон) БРИКС бўйича ҳамкорлар мақомини олди. Ўтган йили ташкилотга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қўшилган эди.
Индонезия БРИКСга қўшилиш истагини 2010 йилда, Жанубий Африка ушбу ташкилотга қўшилганида билдирган. Ўшанда Россия томони иттифоқнинг кенгайишига ижобий қарашларини билдирган ва аъзоликка номзодлар учун тартиб ва талабларни белгилашни таклиф қилган эди.