Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Алишер Қодиров Қонунга қарши овоз берган ҳамкасбларига мурожаат қилди: “Истеъмолчининг 3 тадан 2 таси ёшлар. Ярми қизлар”

Алишер Қодиров Қонунга қарши овоз берган ҳамкасбларига мурожаат қилди: “Истеъмолчининг 3 тадан 2 таси ёшлар. Ярми қизлар”

Биринчидан, ароқ ёки табиий тамаки инсонга зарар, лекин бу зарарни маълум бир босқичгача даволаш мумкин. Сунъий тамакидаги мураккаб кимёвий элементлар инсон танасидан чиқиб кетмайди, ДНКни бузади, интеллектуал ўсишни кескин заифлатади ва репродуктив саломатликка жиддий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, ароқ ёки табиий тамакини, асосан, катта ёшдагилар истеъмол қилади, улар ўзи учун танловини қилиб бўлгандир, лекин электрон сигареталар мактаб ўқувчилари ёки 30 ёшгача бўлган болалар орасида кенг ёйилиб кетмоқда. Истеъмолчининг 3 тадан 2 таси ёшлар. Ярми қизлар. Ёшлар ва албатта, халқимиз бу офатнинг келажакдаги зараридан қутула олмайдилар.

Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёки давлат дастури сезиларли кўп интелектуал заиф қатламга ёрдам бера олмайди, - деб ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров.

Киритилди: 17:12 07.01.2025. Ўқилди: 11039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!