Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда каннабис ва кўкнори етиштирганлар қўлга олинди

Самарқандда каннабис ва кўкнори етиштирганлар қўлга олинди

Бу ҳолат вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлардан бирида амалга оширилди.

Тадбир давомида 1981 йилда туғилган, Қўшработ туманида яшовчи А.А. ўзининг яшаш хонадонида 464 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Шунингдек, Ургут тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.С. ҳамда 1991 йилда туғилган, Паст Дарғом туманида яшовчи М.О. кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳри ҳудудида 288 дона капсуладаги (8 қути) “FATZORb premium” кучли таъсир қилувчи дори воситасини маҳаллий фуқарога 1 миллион 600 минг сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Худди шундай ҳолат Иштихон туманида ҳам аниқланди. Туманда яшовчи, Д.Х. яшаш хонадонида келгусида сотиш мақсадида 3 870 туп “кўкнори” ўсимлиги етиштириб келаётганлиги аниқланган бўлса, фуқаро Н.Х. ўз хонадонида 10 грамм “марихуана”, 9 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги ва 100 грамм “каннабис” уруғини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳар иккала ҳолатда ҳам ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Бундан ташқари, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д. ҳамда 1976 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи К.С.лар маҳаллий фуқарога 22 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 4 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:22 11.05.2023. Ўқилди: 2031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!