Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилоят ИИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятдаги банкларнинг бирида бўлим юристи лавозимида ишловчи, оқдарёлик 42 ёшли Т.Ш. банк билан мижозлар ўртасидаги муаммоли вазиятларда ишни фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига улардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланди.

Хусусан, T.Ш. маҳаллий фуқаронинг кредит масалалари бўйича давлат божи ва суд ишини ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1050 АҚШ долларини олган ҳамда тезкор тадбир чоғида қолган 1950 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:35 25.11.2022. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!