Самарқанд шаҳрида жойлашган 37-мактабнинг 8-синф ўқувчиси “Сўнгги қўнғироқ” тадбирига бориш мақсадида отасига тегишли автомобилни рухсатисиз ҳайдаб кетди. Бу ҳақда шаҳар ЙПХ хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, вояга етмаган ўқувчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан тўхтамай қочишга уринган. Қолаверса, у машинадаги давлат рақам белгисини тушириб қолдириб, йўлини давом эттирган.
ЙПХ ва ҳудудий ИИБ ходимлари томонидан тез фурсатда транспорт воситаси тўхтатилиб, бола ҳамда унинг отаси билан тегишли чоралар кўрилди.