Андижон вилоятида BYD’дан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Маълум қилинишича, ҳолат 14 май куни соат тунги 22:30 лар атрофида Андижон тумани ҳудудида кузатилган. BYD’да аёл йўловчи салондан танасини чиқариб ҳаракатланган. Ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда. Йигит ҳолатни қуйидагича изоҳлади: “Акамнинг машинасида танишим билан айланишга чиққандик. Танишим машинанинг люкидан чиқди, бундан пушаймонман”.
Шунингдек, қоидабузар қиз ҳаводан баҳраманд бўлмоқчи бўлганини айтиб ҳаракатларини изоҳлаган.
“Машинанинг люкидан танамни чиқарган эдим. Шунчаки ҳаводан баҳраманд бўлмоқчи эдим. Билмасдан ёшлик қилиб қўйдим, айбдорман, узр сўрайман”, дейди қиз.
Ҳолат юзасидан нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, ҳайдовчи ва йўловчи билан тегишли тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.