Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин гаплашаётган одамларини ҳурмат қилишни бошлаши керак — Зеленский

Путин гаплашаётган одамларини ҳурмат қилишни бошлаши керак — Зеленский

"Россия ҳар куни Украинага тобора кучлироқ ҳужумлар уюштириш орқали тинчлик эмас, уруш йўлини онгли равишда танлаётганини намоён этмоқда. Бундай ҳаракатларни фақат янги ва жиддий санкциялар тўхтатиши мумкин.

Қўшма Штатлар, Европа ва тинчликни истайдиган бошқа давлатларнинг санкциялари Россияни нафақат ўт очишни тўхтатишга, балки бошқаларни ҳурмат қилишга мажбур қилишнинг кафолатли йўли бўлади. Путин ўзи билан мулоқот қилаётган одамларини ҳурмат қилишни бошлаши керак. Ҳозирча у фақат дипломатия ва дипломатлар билан ўйин ўйнамоқда", — дея фикр билдирди Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида.

"Уч кун ичида Украинага қарши 9900 дан ортиқ дронлар, баллистик ракеталар, қанотли ракеталар билан ҳужум қилинди. Бу ҳарбий жиҳатдан ҳеч қандай маъно англатмайди, бироқ бу яққол сиёсий танлов — бу Путиннинг танлови, Россиянинг танлови, урушни давом эттириш ва ҳаётларни вайрон қилиш танлови", — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Киритилди: 11:07 27.05.2025. Ўқилди: 1519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!