Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилга зарба: Ирландия биринчи бўлиб савдони тўхтатади!

Исроилга зарба: Ирландия биринчи бўлиб савдони тўхтатади!

The Financial Times нашрининг хабар беришича, Ирландия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида биринчи бўлиб, босиб олинган Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган Исроил компаниялари билан савдони тақиқловчи қонун лойиҳасини расман ишлаб чиқишни бошлайди. Ҳукумат бу қарорни Ғазода давом этаётган урушнинг оғир оқибатлари туфайли қабул қилганини таъкидламоқда.

Financial Times маълумотларига кўра, Ирландия ташқи ишлар ва савдо вазири Саймон Харрис сешанба куни ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнини бошлаб беради. У режалаштирилган қонунни Исроил томонидан содир этилаётган ҳарбий жиноятларга қарши зарурий чора сифатида баҳоламоқда.

"Ҳарбий жиноятлар содир этилаётгани, болалар очликдан азоб чекаётгани ва озиқ-овқат уруш қуроли сифатида ишлатилаётгани шубҳасиз," деди Харрис Financial Times билан суҳбатда. У яна халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатсизлиги Исроилнинг Ғазога қарши шафқатсизликлари тўхтовсиз давом этишига имкон берганини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: 23:41 26.05.2025. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!