25 майга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари уруш бошланганидан буён Украина ҳудудига энг кучли ҳаво зарбаларидан бирини амалга оширганини Reuters хабар қилмоқда.
"Россия қўшинлари 25 майга ўтар кечаси Украина шаҳарларига, шу жумладан пойтахт Киевга, уруш давомидаги энг йирик ҳаво ҳужуми доирасида 367 та учувчисиз учиш аппарати ва ракеталарни йўллади," - дея таъкидланади нашрда.
Аниқланишича, ҳаво зарбалари мамлакатнинг бир қанча ҳудудларига, хусусан, Днепропетровск, Харков, Николаев, Житомир ва Тернопол вилоятларига етиб борган.