Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Шимолий оқим" — енди йўқ! Германия ундан умид узди

A A A
"Шимолий оқим" — енди йўқ! Германия ундан умид узди

Германия ҳукумати "Шимолий оқим" қувури умуман ишга туширилмаслигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ГФР Вазирлар Маҳкамаси вакили Штеффен Маер матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

"Ҳукуматнинг "Шимолий оқим" бўйича позицияси ўзгармади. Биз унинг ишга тушишини кутмаяпмиз," - деди Маер.

Илгари Financial Times газетаси ГФР канцлери Фридрих Мерс Европа Иттифоқининг "Шимолий оқим" лойиҳасига қарши эҳтимолий янги санкцияларини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар берган эди. Чунки Европа миқёсида қувурларни тиклашни тақиқлаш Германия ички сиёсатида лойиҳа тақдири масаласини якунлашга имкон беради.

FT манбаларидан бирининг айтишича, Европа Иттифоқининг "Шимолий оқим" бўйича санкциялари қувурлар оператори компаниясига ёки уларни бошқаришни ва тиклаш ишларини ўз зиммасига олиши мумкин бўлган бошқа компанияларга қарши қаратилиши мумкин.

Киритилди: 23:26 26.05.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!