Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Чортоқ туманидаги мактабда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида юз берган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўтказилган байрам тадбири вақтида битирувчи ўқувчилар қўлларига кўтариб олган газ билан тўлдирилган шарлар портлагани, натижада, баъзи қизларнинг сочи ёнгани тасвирланган видео тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Меҳнат кодексига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Киритилди: 10:24 27.05.2025. Ўқилди: 2841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!