Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 6 кишини 12,7 минг доллар эвазига Германия ва Англияга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Самарқандда 6 кишини 12,7 минг доллар эвазига Германия ва Англияга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:50 28.04.2025. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!