АҚШнинг Украинадаги табиий ресурсларни ўзлаштиришдаги иштироки, бу ҳудудларда “ёмон ўйинчилар” бўлмаслигига кафолат беради — Доналд Трамп
Қўшма Штатлар президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Биз Украина билан битим туздик, мен уларнинг бу битимга риоя қилишига ишонаман. Аммо бу битимнинг натижаларини ҳали кўрганимиз йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади;
◾️ Биз Украинага қанча пул бердик? Ҳақиқий рақам тахминан 350 миллиард доллар, бу ақлга сиғмайди. Пулни худди деразадан улоқтиргандай беришган. Буни Байден қилган;
◾️ Путин жуда ақлли ва ўта айёр одам, лекин у ён беришга мажбур бўлади;
◾️ Илон Маск ҳукуматда хоҳлаганича қолиши мумкин. Бироқ Маск ўзи истаган пайтда бизнесига қайтиши мумкин.