Америкалик сенатор Линдси Грэм 70 дан ортиқ ҳамкасблари унинг Россияга қарши янги "ҳалокатли" санкциялар лойиҳасини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.
"Президент Дональд Трампнинг АҚШ Сенатидаги асосий иттифоқчиларидан бири 72 нафар ҳамкасби қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини айтди," - деб ёзади Bloomberg.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси расмийлар Украина бўйича музокараларга киришмаса, Москвага қарши чекловларни назарда тутади. Улар орасида Россия нефти, нефть маҳсулотлари, табиий газ ёки уранни сотиб олувчи мамлакатлардан импорт қилиш учун 500 фоизлик тариф ҳам бор. Шунингдек, қўшимча чекловларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.