Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Президент Ойимжон Отажановани унвон билан тақдирлади

Президент Ойимжон Отажановани унвон билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзининг ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини намоён этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли натижаларга эришиб келаётгани, хусусан, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини бой тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини томорқачилик фаолиятига жалб этиш ва фаровонлигини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Собиржон-Юсуп» фермер хўжалиги бошлиғи Отажанова Ойимжанга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Киритилди: 18:39 01.05.2025. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!