Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетди

A A A
Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетди

27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2005 йилда Навоий вилоятида туғилган 1-босқич талабаси А.Ш. бугун эрталаб тахминан соат 07:23 ларда ўз жонига қасд қилган. Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Хатда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламасликни ёзган ва ўз ота-онасидан кечирим сўраган.

Билдирилишича, прокуратура текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда (https://qalampir.uz/n/118089).

Киритилди: 05:32 28.04.2025. Ўқилди: 8731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!