Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қайси вилоятда палов “қиммат” тушади? – 1 кг палов маҳсулотлари бўйича нархлар эълон қилинди

Қайси вилоятда палов “қиммат” тушади? – 1 кг палов маҳсулотлари бўйича нархлар эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси кузатув натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида бир килограм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати (2025 йил апрель ойи учун):

🔸Қорақалпоғистон Р. – 95 700 сўм

🔸Андижон вилояти – 102 000 сўм

🔸Бухоро вилояти – 105 500 сўм

🔸Жиззах вилояти – 106 800 сўм

🔸Қашқадарё вилояти – 107 400 сўм

🔸Навоий вилояти – 106 400 сўм

🔸Наманган вилояти – 106 500 сўм

🔸Самарқанд вилояти – 108 400 сўм

🔸Сурхондарё вилояти – 106 900 сўм

🔸Сирдарё вилояти – 102 200 сўм

🔸Тошкент вилояти – 108 900 сўм

🔸Фарғона вилояти – 112 300 сўм

🔸Хоразм вилояти – 102 600 сўм

🔸Тошкент шаҳри – 112 500 сўм

Бир килограм палов учун керакли маҳсулотлар:

кунгабоқар ёғи – 0,3 л

пиёз – 300 гр

мол гўшти – 700 гр

сабзи – 1 кг

гуруч – 1 кг

нохат – 100 гр

зира – 10 гр

ош тузи – 20 гр

❗️Эслатиб ўтамиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.

Киритилди: 10:52 01.05.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!