Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

Самарқанд шаҳри Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

Самарқанд шаҳри 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори ўртасидаги учрашувда таъкидланди.

"Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳақида атрофлича фикр алмашдик.

ICESCOнинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025-йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар режасини имзоладик", деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм саҳифасида.

Киритилди: 22:50 24.05.2025. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!