Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқанд Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини олди

Самарқанд Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини олди

Самарқанд Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини олди. Тегишли сертификат 16 август куни халқаро кенгаш президенти Саъад Хани ал-Қаддумий томонидан тантанали равишда топширилди.

"Бу мақом шаҳарнинг халқаро нуфузини янада оширади. Хорижий сайёҳлар оқими кўпаяди, ҳунармандлар учун янги бозорлар очилади ва соҳанинг ривожланишига қўшимча туртки берилади", — деди у.

Самарқандда кулолчилик, заргарлик, каштачилик, гиламдўзлик, ёғоч ўймакорлиги каби халқ амалий санъатининг кўплаб йўналишлари асрлар давомида ривожланиб келган.

Бунгача мазкур халқаро эътироф 2019 йилда Қўқонга, 2022 йилда Бухоро ва Марғилонга берилган. Кейинчалик Риштон кулолчилик, Шаҳрихон эса пичоқчилик ва дўппидўзлик анъаналари билан рўйхатдан жой олди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда бундай мақомга эга шаҳарлар сони еттитага етди.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!