Айни дамда Самарқандда “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Форумда иштирок этаётган Саида Мирзиёева форум доирасида ташкил этилган кўргазма билан танишди. Унда уюшган наркожиноятчиликка қарши комплекс курашишда қўлланиладиган замонавий рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар намойиш этилди.
“Мамлакатимиз иштирокчи-давлатлар учун наркотрафик, хавфли юклар ва трансмиллий жиноятчиликни тезкор кузатиб бориш имконини берувчи ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббусини илгари сурди”, деб ёзади Мирзиёева