Fox News телеканалининг хабар беришича, Испания терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин Қўшма Штатлар расмийларига мукофот пулининг 30 фоизини тўлаши керак.
АҚШ Ички даромад хизмати Испания Қироллик футбол федерациясидан 12,8 млн доллардан ошиқ маблағ талаб қилди. FIFА одатда миллий ассоциацияларни бундай тўловлардан озод қилиш учун мезбон давлатлар билан олдиндан музокара олиб боради. Бироқ маҳаллий қонунчилик бу сафар Испания терма жамоасини якка спорт жамоаси сифатида эмас, балки алоҳида шахслар гуруҳи сифатида таснифлади.
Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритганди.