Бу ҳақда давлат раҳбари ўта консерватив МАГА блогери Лаура Лумерга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Украина президентининг сўзларига кўра, кейинги йилда мамлакат 5–10 минг километр масофани босиб ўтишга қодир дронларга эга бўлишни мўлжалламоқда.
Ҳозирда Украина учиш масофаси 3 минг километрдан ошадиган дронларга эга.
"Бу йил бизда тўрт минг километр, келаси йили - беш мингдан 10 минггача бўлади," - деди Зеленский Украина ва АҚШ ўртасида дронлар бўйича келишув имзоланишига изоҳ берар экан.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ва АҚШ ўртасида дронларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли келишув тайёрланмоқда. Украина аллақачон Қўшма Штатларга синовдан ўтказиш учун денгиз, ҳаво ва узоқ масофали дронлар намуналарини тақдим этган.