Бу ҳақда Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто La Republica нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Мен унга ишдан бўшатилганидан кейинги куни қўнғироқ қилиб: "Қачон Римга келишни ва мен билан бирга маслаҳатчи сифатида ишлашни хоҳлайсиз?" деб сўрадим", — деди у
Крозетто Михаил Федоровнинг бунга муносабати ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Украинанинг собиқ мудофаа вазири бундан "таъсирлангани" ва таклифни "ҳурмат ҳамда дўстлик белгиси" сифатида қабул қилганини айтди.
Шунингдек, Крозетто Федоровни "жанг майдонидаги қоидаларни бутунлай қайта ёзган инсонлардан бири" деб атади.