Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган аёл ҳалок бўлди

Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган аёл ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида йўл-патруль хизмати ходими хизмат автомобилида фуқарони уриб юборди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Ҳодиса 21 июль куни соат 18:15 атрофида Шаббод кўчасида содир бўлган. ЙПХ ходими ўзига бириктирилган Tracker патруль автомобилини бошқариб кетаётиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 75 ёшли С.А.ни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида аёл олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Тармоқларда тарқалган ҳодиса жойидан олинган суратларда автомобилнинг олд қисми жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:12 22.07.2026. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!