Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Amazon инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди

Эрон Amazon инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) Баҳрайнда жойлашган Amazon компаниясининг маълумотларни қайта ишлаш марказига ракета зарбаси берилганини маълум қилди.

КСИРга яқин бўлган Tasnim агентлиги тарқатган баёнотга кўра, объект бир нечта қанотли ракета билан нишонга олинган ва тўлиқ йўқ қилинган.

Айни пайтгача Баҳрайн ҳукумати, АҚШ расмийлари ҳамда Amazon компанияси мазкур ҳужум ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган. Шунингдек, бу даъволар мустақил манбалар томонидан ҳам ҳозирча тасдиқланмаган.

КСИР баёнотида таъкидланишича, ушбу ҳужум АҚШнинг Эрон ҳудудига берган сўнгги зарбаларига жавоб сифатида амалга оширилган. Теҳронга кўра, АҚШнинг минтақадаги инфратузилмаси ва Вашингтон фойдаланаётган объектлар қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади.

Аввалроқ Украина дронлари Россиянинг Wildberries маркетплейсига тегишли Ленинград вилоятидаги логистика мажмуасига ҳужум қилган эди. Дрон зарбасидан кейин омборда ёнғин чиққан ва уч киши жабрланган.

Ҳужумдан сўнг компания Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги икки логистика маркази фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Киритилди: 08:25 25.07.2026. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!