Полеводство қишлоғида жойлашган компания омбори яқинида кучли ёнғин чиққани ҳақида маҳаллий E1 RU нашри хабар бермоқда. Wildberries матбуот хизмати нашрга маълум қилишича, омбор ходимлари "олдиндан" эвакуация қилинган.
Аввалроқ, Wildberries асосчиси Татяна Ким Украина дронларининг омборларга уюштирган бир қатор зарбалари фонида компания логистикаси қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. Ўтган ҳафта давомида Россиянинг турли ҳудудларидаги Wildberries’нинг еттита омборига ҳужум уюштирилди. Зарбалар компания омбор майдонларининг қарийб 10 фоизига таъсир кўрсатди.