Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахдаги сунъий ҳовузда 3 нафар қиз чўкиб кетди

Жиззахдаги сунъий ҳовузда 3 нафар қиз чўкиб кетди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган сунъий сув ҳавзасида 14, 16 ва 17 ёшли уч нафар қиз чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Gazeta’га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, фожиа 17 июль куни соат 13:00 атрофида «Пахтазор» маҳалласида содир бўлган.

Хабарда айтилишича, қизлар Mulla-Buloq фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий сув ҳовузига чўмилиш учун тушган. Оқибатда уларнинг барчаси чўкиб ҳалок бўлган.

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказилди. Туман суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга юқори нафас йўлларининг суюқлик сув билан беркилиши натижасида механик асфекция сабаб бўлган.

Ҳодиса юзасидан Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:47 21.07.2026. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!