Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Сабах" раҳбарияти футболчилар учун йирик мукофот пули ажратди

"Сабах" раҳбарияти футболчилар учун йирик мукофот пули ажратди

"Сабах"нинг Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқиши футболчиларга нафақат тарихий натижа, балки катта миқдордаги мукофот пулини ҳам олиб келади.

Sport24.az маълумотига кўра, клуб раҳбарияти муваффақиятга ҳисса қўшган асосий таркиб футболчиларининг ҳар бирига 60 минг манатдан бонус беришни режалаштирган. Бу ҳозирги ҳисобда қарийб 417 млн сўм ёки 35,3 минг долларга тенг.

Ҳал қилувчи учрашувда заҳира ўриндиғида қолган футболчилар учун эса мукофот миқдори икки баравар кам бўлади. Улар 30 минг манатдан олиши кўзда тутилган.

Озарбайжон клуби Чемпионлар лигаси йўлланмасини драматик баҳсда қўлга киритди. "Сабах" Исроилонинг "Ҳапоэль" (Беэр-Шева) жамоасига қарши учрашувда қўшимча вақтда устунликка эришиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 23:33 26.08.2026. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!