«Барселона» футболчиси Ламин Ямал ва унинг севгилиси Инес Гарсиа ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди.
Журналист Сандра Аладронинг маълум қилишича, блогер Испания терма жамоаси юлдузининг уйига кўчиб ўтган.
«У Талавера-де-ла-Рейнадаги уйини тарк этиб, Ламиннинг олдига кўчиб ўтди. Улар жуда бахтли. Ламин унинг бутун оиласини танийди ва уларни туғилган кунига ҳам таклиф қилган. У Инесни ақлдан озар даражада севиб қолган», — деди Аладро «Vamos a ver» дастурида.
Айни пайтда Ямаль Жерар Пике ва Шакира аввал яшаган қароргоҳда истиқомат қилмоқда.
«Бу уй бир нечта оила яшаши учун мослаштирилган. Деярли ҳар куни унинг олдига амакиваччаси ёки бошқа қариндошларидан бири меҳмон бўлиб келади. Эҳтимол, унинг мақсади барча яқинларини атрофида жамлашдир», — дея қўшимча қилди Аладро.