Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Швейцарияда нейтралитет бўйича катта сиёсий баҳс бошланди

Швейцарияда нейтралитет бўйича катта сиёсий баҳс бошланди

Швейцарияда келаси ой нейтралитет сиёсатини янада қатъийлаштириш бўйича референдум ўтказилади. Агар ташаббус қўллаб-қувватланса, мамлакат тинчлик даврида иқтисодий санкциялар жорий этиши ёки НАТО билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлмайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик қайд этишича, сўнгги сўровлардан бирига кўра, респондентларнинг 62 фоизи ташаббусга қарши, 36 фоизи эса уни қўллаб-қувватламоқда.

Ташаббус тарафдорларидан бири, сиёсатчи Кристоф Блохернинг айтишича, Швейцариянинг нейтрал мақоми мамлакат 2022 йилда Россияга қарши санкциялар жорий этганидан сўнг хавф остида қолган.

Унинг фикрича, нейтралитетни қатъийроқ ҳуқуқий меъёрлар билан мустаҳкамлаш Швейцариянинг ташқи сиёсатдаги анъанавий мақомини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Киритилди: 17:05 26.08.2026. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!