Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда оилавий можаро қонли фожиага айланди

АҚШда оилавий можаро қонли фожиага айланди

АҚШнинг Монтана штати Биллингс шаҳридаги турар жойда содир бўлган отишма ва ёнғин оқибатида 8 киши, жумладан 4 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News полиция маълумотларига таяниб хабар берди.

Телеканал қайд этишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари отишма ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига етиб борган ва ўқ овозларини эшитган. Шу пайтда уйни ҳам аланга қамраб олган бўлган.

Полиция маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 4 нафар катта ёшли киши ва 4 нафар бола бор. Гумонланувчи ҳам вафот этган.

Полиция ходимлари уй ҳовлисида кўрган эркакни қўлга олган ва ўқ тегиши оқибатидаги жароҳат билан шифохонага етказган. Кейинчалик у шифохонада вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар дастлабки тахминга кўра, воқеа оилавий можаро ортидан бошланган деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 17:16 26.08.2026. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!