Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази рус тилини билиш учун “4200$” ва “100$ биринчи депозит бонуси” каби ёлғон таклифлар тарқалаётганини аниқлади. Улар машҳур компаниялар номидан бўлиб кўринса-да, аслида кибер фирибгарликдир!
Фирибгарлик қурбонига айланмаслик учун:
✅ Шубҳали ҳаволаларга босманг! Улар сизнинг маълумотларингизни ўғирлаши мумкин.
✅ Шахсий маълумотларингизни киритманг ва пул юборманг! Тўғри таклифлар бундай усулда берилмайди.
✅ Маълумотни фақат расмий сайтлардан ва ишончли манбалардан текширинг!
🔒Молиянгиз ва маълумотларингизни ҳимоя қилиш — сизнинг қўлингизда!
❗️ Агар сизнинг пулларингиз талон-торож қилинса ёки шубҳали ҳолат кузатилса, дарҳол:
📞 102 ёки 1102 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!