Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

"Мен ўзим ҳам айтдим, бу тарзда турнирларни ўтказиш бўлмайди, деб. Спортчилик фаолиятимни давом эттиришим кераклигига қарор қилдим. Ҳозир яна бошлаганман спортчилик карьерамни. Бир-икки йил давом эттираман.

Лекин Muradov Professional League'ни ҳам яна бошлаймиз. Бундан фойда олмадим. Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим. Жами 9 та турнирнинг ўзидан шунча йўқотиш. Ҳомийлар ҳам унчалик кўп пул ажрата олмайди. Битта турнир учун энг камида 80-100 минг АҚШ доллари атрофида харажат кетади.

Қўқондаги турнирда ҳам жуда кўп пул кетди. Ҳатто октагонни ҳам Россиядан олиб келдик. Биз қилганга яраша яхши турнир ўтказишни хоҳлаймиз. Марказий Осиёда UFC Fight Pass билан биринчи бўлиб биз шартнома туздик ва бу келишув ҳозир ҳам амалда", деди Мурадов.

Эслатиб ўтамиз, MPL ўзининг сўнгги турнири бўлмиш тўққизинчи мусобақасини 2024 йилнинг май ойида Тошкентда ўтказганди.

Киритилди: 22:55 21.07.2025. Ўқилди: 4259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!