Биз учун Озарбойжонда россияликларга ҳурмат билан муносабатда бўлиниши жудаям муҳим — Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песков, шунингдек, Москва Боку билан муносабатлардаги “мураккаб давр”ни енгиб ўтишга умид қилишини таъкидлади ҳамда агар Озарбойжон Россияга қарши халқаро судга мурожаат қилиш қарорини қабул қилса, Москва расмий қарорларни кутишини маълум қилди.
Песковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Россияда фақат қонунни бузган озарбойжон диаспораси вакилларигина жавобгарликка тортилмоқда;
◾️ Россия Украина билан учинчи босқич музокараларни ўтказиш тарафдори. Музокараларнинг ўтказилиш санаси аниқ бўлиши биланоқ, Кремл дарҳол бу ҳақда хабар беради;
◾️ Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича Россия музокарачилар гуруҳи таркиби ўзгармаган;
◾️ Бизнинг меморандум лойиҳамиз бор, шу билан бирга, Киев томонидан топширилган меморандум лойиҳаси ҳам мавжуд. Энди бу икки лойиҳа юзасидан фикр алмашинуви ва музокаралар олиб борилиши лозим. Айни пайтда айтиш мумкинки, бу лойиҳалар тамомила қарама-қарши позицияларни ифода этади. Шу боис олдинда катта дипломатик ишлар турибди.