ЦСКА сафарда РПЛ 1-турида "Оренбург" билан дуранг ўйнади - 0:0.
Ушбу ўйинни москваликлар сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ўтказиб юборди. Футболчимиз фаолиятини Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоасида давом эттириши кутилмоқда.
ЦСКА ва "Оренбург" 1 очкодан жамғаришди. РПЛ 2-турида "ҳарбийлар" 27 июль куни ўз майдонида "Ахмат" билан ўйнайди. "Оренбург" шу куни Махачқалъанинг "Динамо"сини қабул қилади.