Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ишонасизми, Ўзбекистон - Чехия ва Швейцариядан олдинда! Айнан қайси жиҳатдан?

Ишонасизми, Ўзбекистон - Чехия ва Швейцариядан олдинда! Айнан қайси жиҳатдан?

2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистон дунё миқёсида энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида юқорига кўтарилди. «Numbeo» портали томонидан эълон қилинган жорий йилги халқаро жиноий ҳолат индексида юртимиз 73,4 баллик хавфсизлик индекси билан 25-ўринга жойлашди.

Ушбу рейтинг «Crime Index » — жиноийлик даражаси ва «Cafety Index» — хавфсизлик даражаси мезонларига асосланиб тузилади. Бу индексда пастроқ жиноийлик балига эга давлатлар нисбатан хавфсиз деб баҳоланади. Хусусан, 2025 йил январь–июнь ойларида Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар орасида Қозоғистон 73-ўринда (54,4 балл), Қирғизистон эса 101-ўринда (48 балл) қайд этилган. Туркманистон ва Тожикистон рейтингда иштирок этмаган.

Ўзбекистон ҳозирда хавфсизлик даражаси бўйича Чехия ва Швейцариядан олдинда жойлашган. 2024 йилнинг шу даврида Ўзбекистон 71 баллик индекс билан 27-ўринда бўлган эди.

Мазкур рейтингда энг хавфли давлат сифатида Гаити илк ўринни эгаллаган. Шунингдек, жиноятчилик даражаси юқори бўлган бошқа давлатлар қаторига Папуа-Янги Гвинея (80,7), Венесуэла (80,5), Афғонистон (75,2) ва Жанубий Африка (74,6) кирган. Аксинча, энг хавфсиз мамлакатлар сифатида Бирлашган Араб Амирликлари, Андорра ва Қатар кўрсатилган.

Киритилди: Бугун 05:31. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!