Руминия президенти Никушор Дан АҚШга америкалик ҳарбийларнинг мамлакат ҳудудида қолишини давом эттириш учун ҳақ тўлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтонга ҳарбийлар сони ва харажатларни тақсимлаш бўйича таклифлар юборилган. Айни пайтда Руминияда АҚШнинг 1172 нафар ҳарбий хизматчиси бор.