АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Бразилия президентлигига собиқ номзод Флавиу Болсонаронинг мамлакатдан қочиб кетишига ёрдам бергани ҳақидаги иддаоларни рад этди.
«Биз ҳеч қандай ёрдам кўрсатмадик. Унинг аввалдан визаси бор эди. Президент унга АҚШга киришга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди ва бу қарор амалга оширилди», — деди Рубио.
Шу тариқа, АҚШ давлат котиби Болсонаронинг Бразилиядан чиқиб кетишини ташкиллаштиришда Вашингтон иштирок этмаганини, бироқ унинг АҚШга киришига Дональд Трамп рухсат берганини билдирди.