Росссия стратегик ва тактик ядровий кучларнинг тайёргарлик даражасини оширади — Владимир Путин
Россия президенти, шунингдек, ядровий машғулотлар бўйича якуний нутқида қуйидагиларни маълум қилди:
◾️ Россия Стратегик ракета қўшинларини янги ракета мажмуалари билан жиҳозлайди;
◾️ Россия армияси жанговар вазифаларни бажаришни махсус ҳарбий амалиёт тажрибаси асосида ишлаб чиқади;
◾️ “Сармат” ракетаси барча замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ёриб ўтишга қодир;
◾️ Россия қуролланиш пойгасига қўшилмоқчи эмас;
◾️ Россия ва Беларуснинг қўшма ядровий машғулотлари жанговар биродарликни, қисм ва бўлинмаларнинг уйғунлигини мустаҳкамлайди;
◾️ Россия ва Беларус келаси йили “Иттифоқ қалқони — 2027” қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда.