Россиянинг Липецк шаҳрида учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумидан сўнг тиббиёт муассасаларидан бирининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Шаҳар маъмурияти маълумотига кўра, дрон парчалари поликлиника томига тушиб, бинога зарар етказган. Шу сабабли муассаса беморларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган.
Вилоят губернатори ҳужум натижасида бир нечта хусусий хонадон ва кўп қаватли турар жойлар ҳам шикастланганини билдирди.
Ҳодиса пайтида бир нафар эркак тан жароҳати олгани хабар қилинмоқда.